Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

ЎФА ҳуқуқ посбонлари ва ҳарбийлар ўртасида мусобақа ташкил қилади

Баҳо:
+ | -

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил қилинаётган “ЎФА кубоги” мусобақасига қуръа ташланди, дея хабар беради ассоциация расмий сайти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш, аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2018 йил 5 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоцияациясида, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил қилинаётган “ЎФА кубоги” мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра “А” гуруҳидан Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоалари жой олишган бўлса, “В” гуруҳи Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси жамоаларидан ташкил топди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлар жорий йилнинг 18 июнидан 20 июнига қадар Андижон ва Жиззах шаҳарларида ўтказилади.

 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:36, 05.06.2018.
Ўқилди: 2111 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4762]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4324]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4194]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3250]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2756]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2548]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2261]

Родри операция қилинади [1776]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1763]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1654]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик