Бизни олдинда Жакартадаги Осиё ўйинлари кутиб турибди. Ушбу нуфузли мусобақага тайёргарлик жараёнида нафақат жисмоний, балки рухий тайёргарлик ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айни пайтда ўйинларда иштирок этадиган спортчиларимиз учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилган, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Шундай экан, спортчиларимиз мусобақа давомида ортида 32 миллионлик ўзбек халқи турганини, ҳар бир чиқишларини миллионлаб ўзбекистонлик мухлислар умид, ишонч, ҳаяжон билан кузатиб боришларини ҳис қилиб туришлари лозим.
Ана шу мақсадда Миллий олимпия қўмитаси томонидан спортчиларимиз кучига куч, ғайратига ғайрат қўшувчи, янгидан янги ғалабалар сари чорловчи, мотивация бағишловчи ажойиб видеролик тайёрланди. Унда ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпия ва Осиё ўйинларидаги муваффақиятлари акс этган. Ушбу видеомаҳсулот қалбингизнинг туб-тубига бориб етишига ишонамиз. Томоша қилинг ва завқланинг!