"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал" бош мураббийи вазифасига асосий номзод бўлиб турибди дея хабар беради Don Balon.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Зинедин Зидан "Реал" бош мураббийи вазифасини тарк тган эди.
Манбага кўра, немис мутахассиси "Реал" президенти Флорентино Перес билан музокараларни бошлаб юборган, ўз шартларини айтган, ўзи қўл остида кўришни истамаётган футболчилар рўйхатини берган. Улар орасида Иско ва Борха Майораль бор.
Аввалроқ, "Реал"ни бошқаришга Антонио Конте, Фернандо Йерро, Маурисио Почеттино ва Лоран Блан каби мутахассислар номзод экани хабар қилинган эди.