Хабарингиз бор, айни пайтда ўзбек спортида жиддий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Аммо шу билан биргаликда спорт соҳасида муаммолар, камчиликлар ҳам етарлича.
Спорт ривожига ҳалал берувчи омиллар сизни ҳам қийнаяптими? Уларни бартараф этиш йўлида таклифларингиз борми? Энди сизда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджоновга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконияти мавжуд.
Ўзингизни қийнаётган муаммолар, ечимини топмаётган масалалар, шунингдек, камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар билан president@olympic.uz электрон почтаси орқали МОҚ Президентига мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳар бир мурожаат шахсан Умид Аҳмаджонов томонидан ўқиб борилади. Шунингдек, www.olympic.uz сайтида ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА бўлими орқали ҳам ўз мурожаатингизни Миллий олимпия қўмитаси раҳбарига юборишингиз мумкин.