Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЎФФни ўзгартириш вақти етди, ЎФА!

Баҳо:
+ | -

Навбатдаги Жаҳон Чемпионатига ҳам саноқли кунлар қолди. Афсуски, Россиядаги мундиалда ҳам Бразилия, Испания, Германия каби терма жамоаларга мухлислик қилишга мажбурмиз. Ярани янгилаш ниятимиз йўқ.

Зеро Ўзбекистон навбатдаги бор мундиалдан қуруқ қолгандан сўнг мамлакат футболида катта ўзгаришлар бошланиши кутилди. Ва бу қайсидир маънода бошланди ҳам. ЎФФ ўз номини ЎФАга ўзгартирди, Олий Лига Суперлига (янада аниқроғи Pepsi Суперлига) номини олди, Кубок баҳслари Англиядаги каби бўлди. ПФЛ ўз логотипини миллий услубдаги кўринишга ўтказди(ҳа, айтганча яқинда «Бунёдкор» стадиони ҳам миллийча ном олади). Бир қарасанг, «Реал» бир қарасанг, «Интер»нинг Тошкентда академиялари очилиши ҳақида хабарлар. Ҳа, ЎФА ишлаяпти. Буни инкор қилиш ниятимиз йўқ. Аҳмаджоновнинг ўзи мундиалдан сўнг миллий терманинг машҳур мураббийини эълон қилиниши борасидаги баёноти эса журналистлар ва футбол мухлисларининг Жаҳон Чемпионатининг бошланишидан кўра унинг тугашини илҳақ бўлиб кутишига сабаб бўлмоқда.

ЎФАнинг айни вақтдаги раҳбариятининг аввалгиларидан фарқи жаҳоннинг кучли терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этишда ҳам кўзга ташланмоқда. Жумладан, Марокаш, Сенегал кеча эса Жанубий Американинг бир неча бор чемпиони, Жаҳон Чемпионатининг икки бор ғолиби, таркибида Луис Суарес ҳамда Эдинсон Каванидек ҳужумчилари бор Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилди. Ушбу баҳсларда асосан 23 ёшгача Осиё чемпионатида ғолиб бўлган ўйинчилар иштирок этганини яхши ҳолат деб қабул қилса бўлади. Авлодлар алмашинуви даври келган вақтда иқтидорли ўйинчиларга йўл очилиши ҳар ҳолда қувонарли. Бироқ жамоанинг Уругвайга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан хурсанд бўлиш, атиги 3 тўп фарқи билан мағлуб бўлишгани мақтагулик ҳолат эмас. Мазкур 3 баҳснинг ўзиёқ терма жамоада, умуман, ўзбек футболида қилинадиган ишлар ҳали етарли даражада кўп эканлигини кўрсатади. Ҳозирги терманинг натижалари қониқарли эмас. Бироқ ҳаммаси вақтга боғлиқ, албаттта. Бу ўйинларнинг фойдаси ҳақида эса фақатгина Осиё Кубоги ва Қатарда бўладиган ЖЧ—2022 саралашидан сўнг фикр билдириш жоиз бўлади, назаримизда.

Шу ўринда ЎФАнинг баъзи ҳолатларни назардан четда қолдираётганини таъкидлаш лозим. Жумладан, Ўзбекистон миллий термаси кеча ЎФА логотипи туширилган либосларда эмас, аксинча эски ЎФФ (UFF) логотипи туширилиган либосларда майдонга тушди. Майдондаги инновацион таблода ҳам ЎФА эмас, ЎФФ логотипи кўрсатилди.

Модомики, ЎФА профессионалликка интилар экан, бундай ҳолатларга ортиқ кўз юмиб бўлмайди. Бу эса ташкилотнинг маркетинг соҳасида қиладиган ишлари кўп эканлигини кўрсатади.

Хулоса қиладиган бўлсак, роппа-роса 6 кундан сўнг бошланадиган ЖЧ—2018 ни илҳақ бўлиб кутишда давом этамиз. Унгача эса Суперлига, узр, кечирасиз-а, Pepsi Суперлигаси баҳсларининг навбатдаги турини кўриб, футболга бўлган чанқоғимизни бостириб турамиз, азиз мухлис!

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 20:49, 08.06.2018.
Ўқилди: 5742 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.