Миллий олимпия қўмитаси аҳолининг турли қатламини спортга жалб қилиш, қизиқтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлиги сир эмас. Ана шу мақсадда МОҚ Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасидаги мусобақани ташкил қилган. Бугун ушбу турнирнинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
9-10 июнь кунлари ўтказиладиган турнирда саккизта ташкилот футбол жамоалари иштирок этадилар.
Қуръа якунларига кўра, гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:
«А» гуруҳи:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
«В» гуруҳи:
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Беллашувлар Тошкент давлат юридик Университетининг спорт залида бўлиб ўтади.
Мусобақадаги илк ўйинлар 9 июнь куни соат 9:00да старт олади. Соат 11:00да эса турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Гуруҳ ўйинлари ўша куннинг ўзида якунига етади. Ҳал қилувчи баҳслар эса 10 июнь санасига белгиланган.