Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Доcтон Ҳамдамов: «Премьер-лигада қолишим мумкин»

Баҳо:
+ | -

Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби мавсум якунларига кўра Россия Премьер-лигасини тарк этди. Доғистонликлар 30та ўйинда 24 очко жамғариб, чемпионатни 14-поғонада якунлашди.

Айнан шунча очко тўплаган «Тосно» ҳамда 13 очко билан 16-ўринни банд этган «СКА-Хабаровск» клублари кучлилар сафидан камида бир йилга «бадарға» бўлишди. «Анжи» ва «Амкар» жамоалари эса ўтиш турнирида иштирок этишди. Маҳачқалъаликлар меҳмонда «Енисей» клубига 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Жавоб баҳсидаги ғалаба (4:3) эса умумий муваффақият учун камлик қилди. «Тамбов» жамоасидан ҳар икки учрашувда ҳам устун келган (2:0, 1:0) Пермнинг «Амкар» клуби элитадаги «прописка»сини бир йилга узайтириб олди. Биз бежиз «Анжи» жамоасининг натижаларига тўхталмадик. Боиси, бу клуб таркибида ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов ҳам ўйнади.

Ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар сабаб дебюти кечикиб кетган футболчимиз 17 март кунига келибгина янги жамоаси учун илк ўйинини ўтказди.

Дебют муваффақиятли чиқди ва 23-тур доирасидаги бу ўйинда «Анжи» турнир жадвалидаги қўшниси, яна бир ўзбекистонлик футболчи Вагиз Галиулин ўйнаётган «Тосно»дан устун келди (2:0). Афсуски, «Анжи» Премьер-лигани тарк этди.

Шу ўринда Достонбек ҳақида қисқача маълумот: Ҳамдамов 2015 йили Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган. Бир йил олдин эса «Бунёдкор» сафида Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритганди.

Ҳамдамов «қалдирғочлар» сафида 2014 йилданбуён 82таўйиндамайдонгатушиб, 33таголуришгамуваффақбўлган. ТошкентвилоятинингБекободшаҳридадунёгакелганфутболчиаввалигаЯнгиерфутболмактаб-интернати, ке­йинэса «Бунёдкор» академиясидамиллионларўйинисир-асрорлариниўрганди.

Достонбек Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоалари таркибида ўйнаган. Айни пайт Ҳамдамов Тошкентда, оила аъзолари даврасида бўлиб турибди.

У 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган анъанавий турнир финалида меҳмон бўлди ва тақдирлаш маросимида ёш укаларига медаллар улашди. Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳужумкор ярим ҳимоячидан интервью олдик.

- Кичкинтойларни кўриб, болалик йилларим эсимга тушиб кетди, - дея ўз таассуротларини сўзлай бошлади миллий терма жамоамизга номзод футболчи. - Яқингача ҳам худди шу болалардек тўп тепардик. Бир зумда биз ҳам улғайдик (кулади). Мусобақа юқори савияда ўтказилди.

Болалар ва уларнинг ота-оналари жуда ҳам хурсанд бўлишди. Эртак қаҳрамонлари ўз чиқишлари билан кичкинтойларни хушнуд этишди. Бироз иссиқ бўлишига қарамай, иштирокчилар мазза қилиб футбол ўйнашди.

Бир сўз билан айтганда, бу турнир мурғак қалб соҳиблари хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади. Ўз номимдан ташкилотчиларга раҳмат айтмоқчиман. Бу каби мусобақалар қанчалик кўп ўтказилса, истеъдодли ёшларнинг кашф этилиши шунчалик тезлашади.

Фақат шундай турнирлар орқали болаларнинг маҳорати ва тажрибаси янада ошиб боради. Йилдан-йилга болалар футболига қаратилаётган эътибор ошяпти.

Бунинг натижасида мана шундай мусобақалар сони ҳам кўпаймоқда. Катта-катта ареналарга йўл айнан шундай кичик майдонлардан бошланади.

- Достонбек, келинг, энди «Анжи» жамоасидаги ўйинларингизга тўхталсангиз. «Анжи»нинг Премьер-лигани тарк этишини инобатга олмасак, умумий таассуротларингиз қандай бўлди?

- Ёмон эмас. Россия чемпионати кутганимдан ҳам кучли экан. Жамоа­лар таркибида юлдуз даражасидаги футболчилар, хусусан, легионерлар ўйнашяпти. Уларга қарши тўп суриш осон бўлгани йўқ.

Афсуски, сиз айтгандек, мавсум якунида кучлилар сафини тарк этдик. Бу жуда ҳам аламли бўлди. Ўйлайманки, секин-аста вазият ижобий томонга ўзгаради ва барчаси ўз изига тушиб кетади.

- «Анжи»га йўл олишингиз қандай амалга ошди?

- Бир нечта клублар қатори Маҳач­қалъа жамоасидан ҳам таклиф келиб тушганди. Яқинларим билан келишган ҳолда Россия чемпионатини афзал билдим.

Февраль ойида жамоанинг ўқув-машғулот йиғинида иштирок этдим. Ўйинларда голлар урдим. Кейин ҳар икки клуб ўзаро музокаралардан сўнг келишиб олишди, деб ўйлайман.

- Лекин «Анжи»га ўтишингиз анчагина муаммоли тарзда кечди. Ҳозир ҳаммаси жойидами?

- Жуда катта муаммо бўлди, деб ўйламайман. Бундай ҳолатлар футболда учраб туради. Ҳозир ҳаммаси жойида.

- Янги муҳитга мослашиш жараё­ни қийин кечмадими?

- Бошида бироз мушкул бўлди. Лекин мени Маҳачқалъада жуда яхши кутиб олишди. Энди шу муҳитга тўлақонли киришиб кетиш учун озгина вақт, яъни ўйин амалиёти керак.

Ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар ҳал бўлиши чўзилиб кетгани боис, янги клубимдаги дебютим кечикди.

- «Анжи» билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?

- Келишув бир ярим йилга мўлжалланган. Шундан ярим йили ўтди.

- Жамоангиз «ўтиш ўйини»да «Енисей»га икки учрашув натижасига кўра ютқазиб, Премьер-лигани тарк этди. «Анжи»нинг келаси мавсум режалари маълум бўлдими?

- Йўқ, ҳали бу ҳақда гап-сўз бўлмади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам «Анжи» чемпионатда иштирок этади. Вазифа бир йил ичида яна кучлилар сафига қайтиш бўлади.

- Клуб раҳбарияти чемпионат якунлари ҳамда янги мавсум режаларига бағишланган йиғилиш ўтказдими?

- Ҳозирча сиз айтган йиғилиш ўтказилмади. «Енисей» билан бўлиб ўтган иккинчи ўйиндан сўнг жамоа таътилга чиқди. Афсуски, биз биринчи ўйинда йирик ҳисобда ютқазиб қўйгандик. Ўша мағлубият «Анжи»га қимматга тушди.

- «Анжи» ихтиёрига қачон бориб қўшиласиз?

- Аниқ санани айтишмади. Лекин июнь ойининг охирги ўн кунлигида янги мавсумга тайёргарликни бошлаш учун клуб лагерига етиб боришимиз керак.

- Келаси мавсум ҳам «Анжи» шарафини ҳимоя қиласизми?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:28, 08.06.2018.
Ўқилди: 7510 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.