Ён қўшнилар билан муносабатларни янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Қирғизистон футбол федерацияси хамкорлигида Жалолобод шаҳрида хар икки мамлакатнинг “Нефтчи” номли клублари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил қилинди.
Қизғин руҳда кечган баҳсда, фарғоналиклар Шукурали Пўлатовнинг пенальтидан киритган ягона голи эвазига ғалаба қозонишди.
Ўртоқлик ўйини
“Нефтчи” (Қўчқор-ота, Қирғизистон) – “Нефтчи” (Фарғона, Ўзбекистон) 0:1
Назоратчи: Мухтор Қўшоқов
Бош ҳакам: Дмитрий Машенцев
Қанот ҳакамлари: Исмоил Толипжонов, Баҳодир Қўчқоров.
Захира ҳаками: Эрлан Норбоев
Гол: Шукур Пўлатов (90+2 пенальти)
“Нефтчи” (Қўчқор-ота): Давронбек Жўрақулов, Алмаз Маликов, Мақсуд Ҳаитов, Шерзод Шокиров (Актилек Қодиркулов, 66),Алимбек Абдакимов (Тимур Мажидов,73), Алишер Тўхтасинов, Олександр Игнатенко, Эсенбек Усон уулу, Элдор Молдажунусов, Умидулло Иминов (Сиймик Аскарбек уулу, 44),Отабек Ҳайдаров.
“Нефтчи” (Фарғона): Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Сунатилло Эрматов, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Аббос Махсталиев,58), Алишер Саматов, Миржамол Неъматов, Аваз Агалиев,Шодиёр Хожиматов, Хуршидбек Асқаралиев (Мурод Бобожонов, 55), Исломбек Каримов.