Астана шаҳрида бокс бўйича «Қозоғистон Президенти кубоги» мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирган. Ярим финал доирасида бўлиб ўтган жангларда Шаҳобиддин Зоиров (-56кг), Алиёр Норалиев (-64кг), Маҳмуд Ғоипов (-69кг) ва Исроил Мадримов (-75кг) лар мағлубят аламини тотиб кўришга мажбур бўлишди ва турнирдан бронза медали билан қайтадиган бўлдилар.
Бугун уч нафар боксчимиз мусобақанинг олтин медали учун рингга чиқади:
-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Габил Мамедов (Россия)
-64 кг: Иқболжон Холдоров – Бекдаулет Ибрагимов (Қозоғистон)
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев – Бек Нурмагамбет (Қозоғистон)
Эслатиб ўтамиз, мусобақада терма жамоамиз мураббийлари Осиё ўйинларида иштирок этиш учун асосий номзод боксчиларни яна бир маротаба синовдан ўтказишмоқда. Жакартага йўл оладиган таркибни аниқлаб олиш йўлида ушбу турнир терма жамоамиз учун катта аҳамият касб этади.