Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Pepsi Суперлига: Тошкент клублари чемпионликдан олисми?

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» 15-тур ўйинида қуйи олтиликдаги «Қўқон-1912» билан ўйнаган бўлсада, кучли гуруҳнинг алоҳида жадвалида 1-ўриндан пастга тушмади. Тўғри, агар «Бунёдкор» Бухородан ғалаба билан қайтганида, Наманган жамоасининг асосий таъқибчисига айланарди.

Лекин дуранг натижа ортидан умумий жадвалда ҳам «Навбаҳор»ни олдинга ўтказиб юборди. «Қизилқум»нинг эса  кучли олтиликка илиниш имконияти анча яхшиланди. «Насаф»даги ҳолатни назарда тутсак, Рўзиқул Бердиев жамоасининг қуйи гуруҳдан юқорига кўтарилиши анча мушкул масаладек.

Ҳар ҳолда, моддий ва руҳий камчиликлар қаршиликларга яққол халақит бермоқда. «Нефтчи» эса ўз уйида «Пахтакор»дан очко тортиб олиб, фарғоналик мухлисларга қандайдир умид бағишлаган бўлса, ажабмас.

Хуллас, ортда қолган 14та тур натижалари бўйича жамоаларни шартли равишда икки гуруҳга ажратсак, уларда «Навбаҳор» (умумий жадвалда 2-ўрин) ва «Қизилқум» (8-ўрин) пешқадамлик қилмоқда.

Юқорига интилувчилар

15-турда юқори гуруҳ жадвалига катта таъсир қилувчи 1та ўйин бўлиб ўтди. Унда Шаҳзод Нурматовнинг 2та голи «Бунёдкор»га қимматли 1 очкони тақдим этди. «Олтин очко» қоидаси бўйича жадвал тузсак, ҳозирча чемпионлик пойгасида қатнашадиганлар гуруҳида «Бухоро»нинг имконияти нисбатан пастроқ кўринмоқда.

Улуғбек Бақоев штабида ишлаган Бахтиёр Ашурматовнинг Олмалиқ шаҳри жамоасига ўтиб кетганини инобатга олсак, бухороликлар ҳали юқори олтиликдаги жойни сақлаб қолишда ҳам қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Амалдаги чемпион - «Локомотив»нинг суръатни ошираётгани сезиляпти. Лекин «темирйўлчилар» мавжуд 22 очкодан 14тасини қуйи поғоналардаги жамоалардан тортиб олишган. Демак, «Локо»нинг ҳисобида «олтин очко» миқдори ҳозирча атиги 8та, холос.

Боз устига, жамоа ўйинларида яширин ҳужум қуроллари тўлиқ ишга солинмаяпти, гўё. Буни икки хил маънода изоҳлаш мумкин: «Локо» ўз кучини муҳим паллага асрамоқда ёки тиғизликдан қийналмоқда. Айни пайт элит гуруҳда «Металлург» ва «Локомотив»нинг очколари тенг. «Бухоро» эса етакчилардан биргина «Пахтакор»ни енгиш уддасидан чиққан, холос.

Дейлик, Улуғбек Бақоев жамоаси сафарда кечган 6та ўйиндан 4тасини бой берган. Бу мағлубиятларнинг 3таси эса юқори гуруҳ вакиллари майдонида қайд этилган. Қўшимча маълумот: ҳозирги кучли олтилик доирасидаги ўзаро 19та ўйинда жами 44та гол урилди.

Юқори олтилик

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:19, 22.06.2018.
Ўқилди: 5278 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.