Кириш Регистрация

Василий Уткин: "Мен аблаҳман... Мен... Мен жирканчман"

Баҳо:
+ | -

Аргентина - Хорватия ўйини (0:3) давомида ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов шаънига ножоиз сўзлар ишлатган россиялик футбол шарҳловчиси Василий Уткин ишқибозларни тўғридан-тўғри эфирга таклиф қилган эди.

Шундан сўнг шарҳловчи Телеграм канали орқали мухлисларга мурожааат қилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳақоратдан сўнг Твиттер ижтимоий тармоғида Уткиннинг ўзи ҳақоратлар ёмғирига учраган эди.

Равшан Эрматов ҳақида
"Менинг жонли эфиримга улгурмайдиган, келмайдиган, хоҳламайдиганлар, сабрсизлар учун, шунингдек, эшитишдан кўра ўқиш қулайроқ бўлганлар учун.

Мен ... (...), ..., ўзимни ювиндихонадан топган, оиламнинг шармандаси, мол, чўчқа ва бошқа ҳаказоман.

Ўз ҳақоратингизни Инстаграм директига ёзиб қолдиринг, энг яхшисини танлаб, алоҳида эълон қиламан. Ижодкорона сўкинг.

Мени истаганингизча сўкишга тўла ҳақлисиз. Энг ёмон сўзлар билан. Буни қиляпсиз ҳам - шарҳловчи ҳам ҳакам кабидир. Тахминларим тўғри чиқмаса доим шундай қилиб келгансиз.

Мен аблаҳман, мен... жирканчман, мен ҳар нарсаман...

Шундай қилишингиз мумкин, қиляпсиз ҳам.

Чунки, сиз ишқибозсиз.

Чунки қизиққонсиз.

Мен ҳам сиз кабиман. Мен ҳам худди сиз каби кимнидир ёмонлашим ва сўкишим мумкин ҳатто энг муносиб инсонларни ҳам.

Чин юракдан, ғазабда. Омадни жиловлаш учун ёки шунчаки.

Ровшан Ирматов ажойиб ҳакам. Ҳакамни сўкмаган мухлиснинг ўзи йўқ. Сўкилмаган ҳакам ҳам бўлмаган.

Ровшан Ирматов ажойиб ҳакам, аммо у ҳакам. У билан ҳам бошқа ҳакамлар сингари воқеа бўляпти.

Ўзбек ҳалқига, ўзбек футболига, ўзбек паловига ва умуман Ўзбекистонга ёмонлигим йўқ.

Мен ҳам сиз каби ишқибозлик қилишга, ақлдан озишга ва омадни жиловлашга ҳақлиман.

Агар буни тушунмасангиз - сиз мухлис эмассиз. Ёки ўзингизга ташқаридан назар солишни билмайсиз.

Яхши ва фойдали ишларни бажаришда Ровшан Эрматовга, оиласига, яқинларига, дўстлари ва ватандошларига ўзлари ишонган Худоси ёрдам берсин. Менг йил яшасин ва ҳеч қачон йўталмасин", - деб ёзади Уткин.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:34, 22.06.2018.
Ўқилди: 19691 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик