Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Василий Уткин: «Мени кечиринг, Равшан ака!»

Баҳо:
+3 | -

Россиялик таниқли футбол шарҳловчиси Василий Уткин ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали ФИФА рефериси Равшану Эрматовдан узр сўради.

21 июнь куни бўлиб ўтган Аргентина - Хорватия баҳсини ўзбекистонлик ҳакам бошқарганди. Журналист эса ўйин пайтида ўзиниг Твиттердаги саҳифаси орқали Эрматовни ҳақорат қилганди.

Уткин Инстаграмдаги саҳифасига Равшан Эрматовнинг суратини жойлади ва қуйидагиларни ёзди:

1. Равшан Эрматов (чапда) — ажойиб ҳакам.

2. Унга, унинг оиласига, дўстларига, дўстларининг дўстларига соғлиқ ва омадлар тилайман. Улар минг йил умр кўришсин ва ҳеч қачон касал бўлишмасин.

3. Умрида бирор марта ҳакамнинг қароридан норози бўлмаган мухлис бўлмаса керак. Мен ҳам мухлисман. Биз барчамиз бир хилмиз.

4. Бу яхши эмас, аммо шу пайтгача шундай бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади.

5. Мен қандай сўз ишлатган бўлмай, икки кун давомида менга 3 минг марта жавоб қайтарилди. Энди орамиз очиқ. Ёки мен уч минг кишининг узр сўрашини кутайми?

6. Йўқ, кутмайман.

7 (омадли рақам): Ўзбекистон, келинг, ярашамиз. Ўзбеклар ажойиб халқ. Мен ҳеч кимнинг миллий ғурурига тегмадим. ҲЕЧ КИМНИНГ.

8. Равшан ака, бўлиб ўтган ишларга аҳамият бермадингиз, деган умиддаман. Сиз рекордчи-ҳакам экансиз, узоқ йиллар давомида дунёнинг турли тилларида ўз шаънингизга энг ёмон сўзларни эшитишингиз мумкин. Улар эса сиз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини биласиз.

9. Агар менинг сўзларим бошқаларникидан ажралиб турадиган бўлса, мени кечиринг, Равшан ака!

10. Тўққизинчи банд етарли.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:43, 23.06.2018.
Ўқилди: 22825 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3148]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2845]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2522]

"Бернабеу"да Кукурелья ва Оярсабал учун махсус маросим ўтказилади [2375]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2066]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1842]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1662]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1641]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1514]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1508]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик