Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

ЖЧ-2018. Германия «аэропортдан ортга қайтди»

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатидаги энг драматик ўйин ҳозиргина якунига етди. Энг сўнгги сонияларгача, наҳотки, амалдаги жаҳон чемпиони — Германия терма жамоаси мусобақани гуруҳ босқичидаёқ тарк этади, деган фикр барча-барчани тарк этмади.

Немислар кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун Швецияни мағлуб этиши шарт эди. Биринчи бўлимда, умуман, бутун ўйин давомида  тўп назорат Лёв шогирдлари томонида бўлди. Шведлар эса чуқур ҳимояга ётиб, қарши ҳужумдан фойдаланиш пайида бўлишди. Баҳснинг 33-дақиқасида Ола Тойвонен яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, чиройли тарзда тўпни Нойернинг устидан ошириб, дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимнинг дебютида Германия жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Чап қанотдан ташкил этилган ҳужумни Марко Ройс самарали якунлаб, ҳисобни тенглаштирди.

Шундан сўнг германияликлар босим уюштириб, тезда ҳисобда олдинга чиқа оладиган таассурот уйғонди, аммо швецияликлар ҳимояда мустаҳккам ўйнашда давом этишди. Айниқса, дарвозабон Ольсен бир неча муқаррар голдан жамоасини қутқарди.

Учрашув тугашига 8 дақиқа қолганида германиялик ҳимоячи Жером Боатенг иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Ҳакам VAR ассистент ёрдамида футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатди.

Бугунги ўйиндаги дуранг натижа ҳам Германия термаси учун мағлубиятга тенг эди. Шу боис, улар олдинга ташланишди. Ўйинга қўшиб берилган 5-дақиқада ўнг қанотдан жарима зарбаси ишланди. Тони Кроос эса уни шундай ижро этдики, тўп олис юқори бурчакка кириб кетди!

Германия деярли мусобақа билан хайлашаёзганди, аммо баҳс тугашига 10-15 сония қолганида Кроос амалдаги чемпионларни қутқариб қолди. Аммо ҳали ҳаммаси ҳал бўлмади. Немислар сўнгги турда Жанубий Кореяни камида 2та тўп фарқи билан мағлуб этиши талаб этилади.

ЖЧ-2018. "F" гуруҳи, 2-тур
Германия – Швеция 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 32 Тойвонен, 1:1 – 48 Ройс, 2:1 – 90 Кроос.
Германия – Нойер, Боатенг, Рюдигер, Киммих, Хектор (Брандт, 87), Руди (Гюндоган, 31), Кроос, Дракслер (Гомес, 46), Ройс, Мюллер, Вернер.
Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Классон (Дурмаз, 74), Ларссон, Экдаль, Форсберг, Тойвонен (Гвидетти, 78), Берг (Телин, 90).
Огоҳлантиришлар: Экдаль (52), Боатенг (71), Ларссон (90).
Четлатиш: Боатенг (82).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:56, 24.06.2018.
Ўқилди: 8740 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.