Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ЖЧ-2018 регламенти. Очколар тенг келганда ўринлар қандай аниқланади?

Баҳо:
+ | -

Россия яшил майдонларида давом этаётган Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг 2-тури якунига етди. Бугун эса 3-тур учрашувларига старт берилади. Хабарингиз бор, гуруҳларда сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланади.

Мундиалда гуруҳларда очколар тенг келиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Шундай ҳолатларда қайси кўрсаткичлар бўйича ўринлар аниқланиши мусобақа Регламентида кўрсатиб ўтилган.

Жамоаларнинг гуруҳдаги ўринлари қуйидаги тамойиллар асосида аниқланади:

а) гуруҳда энг кўп очко тўплаган жамоа;

b) гуруҳнинг барча ўйинларида энг яхши тўплар фарқига эга бўлган жамоа;

с) гуруҳнинг барча ўйинларида кўп гол урган жамоа.

- Агар икки ёки ундан ортиқ жамоа мазкур 3 та тамойилга кўра бир хил вазиятда бўлса, у ҳолда уларнинг ўринлари қуйидагича аниқланади:

d) ўзаро ўйинларда кўп очко тўплаган жамоа;

e) ўзаро ўйинларда яхши тўплар нисбатига эга бўлган жамоа;

f) ўзаро ўйинларда кўп гол урган жамоа;

g) Фейр-плей қоидаси. Бунда жамоаларнинг гуруҳ босқичидаги сариқ ва қизил карточкалари ҳисоб-китоб қиланади ва унда камроқ очко олган жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бунда:

- сариқ карточка — 1 очко;

- иккита сариқ карточка орқали берилган қизил карточка — 3 очко;

- тўғридан-тўғри қизил карточка — 4 очко;

- сариқ ва тўғридан-тўғри берилган қизил карточка — 5 очко.

h) қуръа.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:36, 25.06.2018.
Ўқилди: 6370 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9007]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3790]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3620]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2337]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2040]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1611]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1598]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1534]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1517]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1418]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик