"Милан" клуби бир йилга еврокубоклардан четлатилганидан хабарингиз бор. УЕФА "россонери"ни 2014-2017 йилларда молиявий фейр-плей қоидаларини бузганликда айблади.
Миланликлар УЕФАнинг мазкур қарори юзасидан Лозанна шаҳрида жойлашган Спорт арбитраж судига мурожаат қилишмоқчи. Клуб бу ҳақда ўзининг расмий сайти орқали хабар тарқатди.