Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЎФАда “CAFA U-16 championship” мусобақасинининг ташкилий масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 3-10 июль кунлари пойтахтимиз тарихда биринчи марта минтақа чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон терма жамоалари иштирок этишади. Бугун ЎФАнинг анжуманлар залида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Марказий Осиё футбол ассоциацияси иштирокида ушбу минтақавий мусобақага тайёргарлик муносабати билан қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилиш давомида ЎФА ҳамда МОФА раҳбарияти томонидан мусобақанинг ташкилий ишларини амалга ошириш тартиблари муҳокама қилиниб, ходимларга меҳмон иштирокчиларни кутиб олиш, меҳмонхонларга жойлаштириш, таржимонларни бириктириш, машғулотлар ташкил қилиш масалалари ҳамда шунга ўхшаш ишлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди, масъул шахслар бириктирилди.

Пойтахтимиз мезбонлик қиладиган ушбу мусобақани юқори савияда, кўтаринки руҳда ўтказиш ва мусобақа иштирокчилари ва мухлислар ушбу мусобақадан катта завқ олишларини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

“CAFA U-16 championship” мусобақасининг гуруҳ босқич тақвими:

05.07.2018 17:00 Афғонистон – Ўзбекистон (“Миллий” стадиони)
05.07.2018 20:00 Қирғизистон – Тожикистон (“Миллий” стадиони)

07.07.2018 17:00 Ўзбекистон – Қирғизистон (“Миллий” стадиони)
07.07.2018 20:00 Тожикистон – Афғонистон (“Миллий” стадиони)

09.07.2018 16:45 Тожикистон – Ўзбекистон (“Локомотив” стадиони)
09.07.2018 20:30 Афғонистон - Қирғизистон (“Локомотив” стадиони)

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:09, 28.06.2018.
Ўқилди: 2031 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.