Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед

Болалар футболи. "Voha Cup" мусобақасига қуръа ташланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ташаббуси билан июль - август ойларининг ўзида Ўзбекистон бўйлаб 200га яқин мусобақа ўтказилиши кўзда тутилган. Бугунга келиб ўтказилган мусобақлар сони ҳудудлар бўйича ҳисоблаганда 400дан ошди.

Қашқадарё вилояти маркази бўлган Қарши шаҳрида бугун 2006 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида 17-22 июль кунлари бўлиб ўтадиган мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ЎФА ва Қашқадарё ФА вакиллари иштирок этдилар.

Қуръа натижалари қуйидагича кўриниш олди:

"А" гуруҳи: "Насаф", Самарқанд БЎФМ, Бухоро БЎФМ, "Локомотив-Бойсун".
"Б" гуруҳи: "Чиғатой", "Шўртан", Жиззах БЎСМ, "Сурхон",
"С" гуруҳи: "Машъал", Косон БЎФМ, Навоий БЎФМ, Сирдарё БЎСМ.

"ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан олиб бораётган сиёсатдан энг кўп болалар хурсанд бўлаяпти деб ўйлайман. Бу йилни ҳисобидан Қашқадарёни ўзида 50га яқин мусобақа ўтказдик. Улар ҳали давом этади. "Voha Cup" эса ҳамкорликдаги энг яхши турнирларимиздан бири бўлади деган умиддаман", - дейди Қашқадарё футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Норқул Даминов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 23:47, 29.06.2018.
Ўқилди: 2313 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.