Кириш Регистрация

Умид Аҳмаджонов Қаршидаги “Мурувват” болалар уйида бўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун  ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов  Қашқадарё вилояти футбол ассоциясидаги умумий ҳолатни ўрганиш ва олимпия спорт турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш учун Қарши шаҳрига ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. 

Ташриф давомида Умид Аҳмаджонов Қарши шаҳридаги “Мурувват” болалар уйига бориб, у ердаги болакайларнинг ҳолидан хабар олди. 

Ушбу болалар уйида тарбияланаётган болажонларнинг кўнглини кўтариш учун уларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг совғалари улашилди. 

Маълумот учун, ушбу болалар уйида 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган жами 280 нафар бола тарбияланмоқда. 

“Мурувват”  болалар уйини кўздан кечириш жараёнида бу ердаги мини-футбол майдони аянчли аҳволда экани маълум бўлди. Умид Аҳмаджонов ЎФА ҳисобидан совға тариқасида “Мурувват” болалар уйидаги футбол майдонини замонавий талабларга мок келадиган тарзда тўлалигича қайта реконструкция қилиш, спортни янада оммалаштириш учун шароит яратиш бўйича топшириқ берди. Тез кунда бу ердаги майдонча янги кўриниш касб этади. 

Шунингдек, бугун кун тартибидан Қаршидаги Олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб интернати ҳамда “Насаф” клуби билан яқиндан танишиш ўрин олган.   

Кун охирида эса  вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида Қашқадарёда спорт, хусусан, футбол соҳасини ривожлантиришда олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича йиғилиш ўтказилади ва тегишли хулосалар қилинади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:14, 30.06.2018.
Ўқилди: 2305 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.