Тошкентда йиғин олиб бораётган “Сўғдиёна” жамоаси бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Ушбу ўйинларда бир нечта футболчилар синовдан ўтказилаяпти.
Мураббийлар штаби ҳимоя ва хужум чизиқларини кучайтириш мақсадида жанубий кореялик иқтидорли ҳужумчи Ким Донг-Хи ва сербиялик ҳимоячи Милош Симоновични жамоа йиғинига таклиф этди.
29 ёшли Ким Донг-Хи Жанубий Кореянинг “Соннам” клубида фаолият олиб борган. Милош Симонович эса Сербиянинг “Напредак” клубидаги фаолияти билан танилган. Футболчи Сербия миллий терма жамоасида ҳам тўп сурган. “Нурафшон”га қарши назорат учрашувида уларнинг майдонга тушиши кутилмоқда.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати.