Мавсумнинг иккинчи қисми учун тайёргарлик жараёнига зўр берган Суперлига клублари назорат учрашувларида ҳам майдонга тушишмоқда.
Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси навбатдаги назорат учрашувида «Нефтчи»га қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган беллашувда жиззахликларнинг қўли баланд келди – 2:0.
Учрашувда Сардор Қулматов ҳамда Сардор Азимов бир мартадан муваффақият қозонишди.