Кириш Регистрация
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
03/02 11:00 Эрон 7-4 Ўзбекистон
03/02 13:00 Ироқ 4-2 Таиланд
03/02 15:00 Япония 6-0 Афғонистон
03/02 17:00 Индонезия 3-2 Вьетнам
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Енгил атлетикачиларимиз саккиз йиллик танаффусдан сўнг ўсмирлар Олимпиадасига лицензия қўлга кирита олишди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, енгил атлетика бўйича Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Ригина Адашбоева Буэнос-Айрес Олимпиадасига йўлланма қўлга киритганди.

Эътиборга молик томони шундаки, ўсмирларимиз 2014 йили Нанкин (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтган II ўсмирлар Олимпия ўйинларига енгил атлетика бўйича умуман лицензия қўлга кирита олмагандилар. Бугун Ригина Адашбоева саккиз йиллик ноҳуш анъанага барҳам берди ва босқон улоқтириш баҳсларида делегациямиз ҳисобига навбатдаги лицензияни қўшиб қўйди.

Умид қиламизки бу енгил атлетикачиларимиздан томонидан Буэнос-Айрес Олимпиадаси учун қўлга киритилган сўнгги йўлланма эмас. Бангкокдаги Осиё чемпионати давомида ҳали яна бир қатор спортчиларимиз лицензия эгасига айланишлари кутилмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси бу йўлда спортчиларимизга омад тилайди ва Таиланддан хушхабарлар кутиб қолади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:06, 04.07.2018.
Ўқилди: 2200 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.