Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Болалар футболи. Фарғонада "Футбол ҳамма учун" деб номланган мусобақа ташкил қилинди

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Фарғона футбол ассоциацияси вилоятнинг энг чекка ҳудудлари бўйлаб футбол мусобақалари ташкил этди.

Турнирнинг илк босқичи Сўҳ туманида ўтказилди. "Футбол ҳамма учун" деб номланган мусобақада Сўҳ туманидаги маҳалла ёшлари спортнинг мини-футбол тури бўйича беллашдилар. Унда 2007, 2008 ҳамда 2009-йилда туғилган болалар ўзаро беллашдилар. Финалдаги "Ровон" ҳамда "Чашма" футболчилари ўртасидаги ўйинда "Ровон" жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар Фарғона футбол ассоциацияси томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Шу ўринда, Сўҳ тумани ҳокимлиги ва туман Ёшлар иттифоқи вакиллари вилоят футбол ассоциациясига ташкил этилган турнир учун миннатдорчилик билдиришди.

"Футбол ҳамма учун" турнирининг иккинчи қисми Шоҳимардон қишлоғига кўчди. 100 нафарга яқин маҳалла болалари ўртасидаги турнир ҳам қизғин руҳда кечди. "Насриддинбой" ва "Дашариқ" маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар финалга қадар етиб боришди. Беллашувни фарғоналик ёш ҳакам Ойбек Аъзамжонов бошқариб борди. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, якуний натижа пенальтилар сериясига кўра белгиланди. Унда "Насриддинбой" жамоаси ғолиб келди. Финал баҳсидан сўнг ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Нафақат ғолибларга, балки мусобақанинг барча иштирокчиларига Фарғона футбол ассоциацияси томонидан медаль, диплом, футбол тўплари, формалар ҳамда адабий китоблар совға тарзида тақдим этилди. Шунингдек, турнирни барча ўйинларини қизиқиш билан кузатиб борган имконияти чекланган болаларга ҳам "турнирнинг энг яхши мухлиси" номинацияси остида совғалар топширилди. Фарғона футбол ассоциацияси йил давомида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида мана шундай турнирларни ўтказишни режа қилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 09:48, 05.07.2018.
Ўқилди: 3533 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.