Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ўзбекистон ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги лицензиялар бўйича ўз рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мусобақа спортчиларимиз учун омадли кечмоқда. Кеча икки нафар ҳамюртимиз Регина Адашбоева (босқон улоқтириш) ва Роксана Худоярова (учхатлаб сакраш) лар белгиланган меъёрларни бажариб, III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритгандилар.

Бир неча дақиқа олдин яна бир ҳамюртимиз Буэнос-Айрес йўлланмасига эга бўлди. Босқон улоқтириш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Умид Ҳасанов 64.89 метр натижа кўрсатиб, Ўзбекистон спорт делегацияси сафига яна бир лицензияни қўшиб қўйди.

Қайд этиш лозимки, ушбу лицензия Ўзбекистон терма жамоаси учун Аргентина Олимпиадасига 29-йўлланма бўлди. Шу тариқа, ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги рекордимиз янгиланди.

Бунгача Ўзбекистон спорт делегацияси 2010 йилги Сингапур Олимпиадасида 21 нафар, 2014 йилги Нанкиндаги ўсмирлар Олимпия ўйинларида эса 28 нафар спортчи билан иштирок этган. Демак, 2018 йилги Олимпия ўйинларида бу кўрсаткич янгиланади.

Енгил атлетикачиларимиз ҳали мусобақадаги иштирокларини якунлаганлари йўқ. Демак, яқин вақт ичида лицензияларимиз сони янада ортиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунингдек, яқин 1 ой ичида ҳамюртларимиз спортнинг сузиш, дзюдо ва теннис каби турларида ҳам Буэнос-Айрес йўлланмасини қўлга киритишлари кутилмоқда.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:17, 05.07.2018.
Ўқилди: 2461 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.