Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Тошкентда Халқаро оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресси бошланди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақа доирасида пойтахтимизда Халқаро оғир атлетика федерациясининг йиллик Конгресси бўлиб ўтиши ҳақида ҳам маълум қилгандик.

Бугун, 6 июль куни пойтахтимиздаги «International Tashkent» меҳмонхонасида ушбу нуфузли анжуман бошланди. Унда Халқаро оғир атлетика федерацияси Президенти Томаш Айян, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, мамлакат оғир атлетика федерацияси раиси Ботир Зокиров, шунингдек, Конфедерациялар ва миллий федерациялар вакиллари иштирок этишмоқда. Умуман эса Конгрессга жаҳонинг 79 мамлакатидан вакиллар ташриф буюришган.

Конгресс давомида бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, унда ташкилотнинг молиявий масалалари, антидопинг, турли ёш тоифаларида мусобақалар ташкил этишга оид ҳисоботлар ҳам тингланади.

Маълумот учун, оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига эртага, 7 июль куни расман старт берилади. Мусобақага пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлилк қилади. Мазкур йирик спорт анжуманида иштирок этиш учун жаҳоннинг 50 га яқин давлатидан 350 дан зиёд спортчи ва мураббийлар, мутахассислар Тошкентга етиб келишган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:06, 06.07.2018.
Ўқилди: 2232 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5552]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2744]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2592]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2534]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1841]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1841]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1802]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1573]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1565]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик