Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистонда илк маротаба от спорти бўйича флешмоб ташкил қилинади

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларини жуда қизиқарли тадбир кутиб турибди.

Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан эртага, 7 июль куни Тошкент шаҳрида от спорти бўйича қизиқарли флешмоб ташкил қилинади. Аҳоли орасида от спортини оммалаштириш, ёшларнинг эътиборини унга қаратиш мақсадида ўтказилаётган тадбирга 100та от жалб қилиниши кутилмоқда.

Қайд этиш лозимки, бу каби чиқишлар жаҳоннинг турли мамлакатларида, деярли барча йирик шаҳарларда ўтказилади. Парад ажойиб от йўрттириш, уларнинг нозик йўрғалаши ва бошқа ажойиб чиқишларни томоша қилиш имконини беради.

Кўп асрлардан бери бу жониворларнинг садоқатлиги, чидамлилиги, тезлиги ва эркин ҳур ҳулқи инсонларни ҳайратга солиб келади. Олдин отлар жангчиларнинг содиқ дўсти бўлиб келган бўлса, ҳозирги кунда эса улар спорт майдонида чавандозларнинг ишончли шеригидир.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Миллий Гвардия, Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу тадбир эртага соат 18:00да пойтахтимиз марказида жойлашган «Амир Темур ҳиёбони»да бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотларни 148 31 13 рақамлари орқали олиш мумкин бўлади.

Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу ажойиб тадбирни ўтказиб юборманг!

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:29, 06.07.2018.
Ўқилди: 2248 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик