Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-1 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор 4-2 Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Суперлига, Про-лига ҳакамлари ва инспекторлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Суперлига, Про-лига бош ҳакамлари, лайнсменлари ҳамда иснспекторлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ПФЛ Бош директори Омон Ғофуров, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси мутасаддилари, бош ҳакамлар ва лайнсменлар иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан ҳакамларга барча шароитлар яратиб берилаётгани, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳакамларни мунтазам равишда рағбатлантириш бориш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ бергани, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда ҳакамлик савиясини ошириш, ўйинларнинг холис ва адолатли бошқарилишини таъминлашдар иборат эканини айтиб ўтди.

Ҳакамлар учун хорижда ўқув-машғулотлар ташкил қилдик, улар учун турли семинарлар ўтказиляпти. Европа ва Осиёнинг футболи ривожланган мамлакатлари футбол федерациялари билан меморандумлар имзоланди, ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди. Ана шу меморандумлардан унумли фойдаланиб, ёш ҳакамлар учун хорижда турли семинарлар ташкил қилиш режалаштирилгани ҳам таъкидланди.

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров ҳакамларимиз ўз устиларида кўпроқ ишлаб, ўйинларни адолатли бошқариб, футбол ривожига ҳисса қўшишлари кераклигини билдириб ўтди.

“Жаҳон чемпионати муносабати билан Суперлига баҳсларида танаффус юзага келганди. Мана энди қисқа танаффусдан кейин Суперлиганинг ўйинлари давом эттирилади. Ҳакамлар зиммасида ниҳоятда масъулиятли вазифа турибди. Учрашувларнинг қизиқарли кечиши кўп жиҳатдан сизларга ҳам боғлиқ. Бу ёғига Суперлига ўйинлари янада қизиқарли кечади. Ҳакамлар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан ўйин темпини тушириб юбормасликлари, ўйинни “бузиб” қўймасликлари керак.

Шунингдек, ҳакамлардан учрашувларни адолатли бошқариш, турли ғирромликларга аралашмаслик талаб этилади. Ҳозирда келишилган ўйинларга қарши жуда жиддий кураш кечмоқда. ЎФАда Келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича махсус инспекция ташкил қилинган бўлиб, ушбу инспекция Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда футболда холисликни таъминлаш учун иш олиб бормоқда. Турли “ўйинлар”га аралашиб юрган баъзи инсонлар ҳақида бизда маълумот бор. Бу бўйича текширув ўтказилмоқда. Футболимиз ривожига тўсқинлик қилаётган бундай инсонлар қаттиқ жазога тортилади.

Ҳакамлардан ана шундай “ўйинлар”га аралашиб қолмасликни, аксинча, бундай ишларни қилаётган футболчилар ёки клублар вакиллари ҳақида хабарлари бўлса, бизга маълум қилишларини сўраб қоламиз”, - деди Омон Ғофуров.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:58, 06.07.2018.
Ўқилди: 1914 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [6407]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [4210]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2706]

«Реал» Мбаппе, Винисиус ва Беллингемнинг келажаги борасида якуний қарорга келди [2552]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [2367]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [2111]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1977]

«Барселона» ёзги трансфер ойнаси учун тўртта асосий нишонни белгилаб олди [1871]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1799]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1623]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик