Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

ЖЧ-2018. Франция Уругвайни мусобақадан «учириб» юборди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатида ярим финалга чиққан дастлабки жамоанинг номи аниқ бўлди. Франция терма жамоаси чорак финалда Уругвайни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Нимчорак финалда жароҳат олган Эдинсон Кавани бугунги ўйинда жамоасига ёрдам бера олмади. Балки, бу ҳам уругвайликларнинг мағлубиятига асосий сабаблардан бири бўлгандир.

Таркиб борасида рақибига нисбатан бироз устун ҳисобланган французлар ўз имкониятларидан самарали фойдаланишди. Қайсидир паллага уларга омад кулиб боққан бўлса, яна бир вазиятда уругвайлик посбоннинг хатоси европаликларга қўлга келди.

Баҳснинг 39-дақиқасида ҳисоб очилди. Гризманн жаримадан етказиб берган узатмага ҳимоячилар илдамроқ ҳаракат қилган Рафаэль Варан бош билан шундай зарба бердики, тўп дарвоза бурчагига кириб кетди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб Уругвай ҳам "стандарт"дан ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келди. Жаримадан етказилган узатмани Касирес бош билан дарвоза бурчаги томон зарба берди. Льорис ажойиб сэйв билан зарбани қайтарди. Диего Годин эса шундоққина устун ёнидан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. У тўпни юқорига тепиб юборди.

Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида ҳисобдаги фарқ ошди. Қарши ҳужум пайтида Антуан Гризманн тўпни қабул қилди ва олис масофадан кучли зарба берди. Муслера тўпни ушлаб олмоқчи бўлди, аммо тўп унинг қўлидан чиқиб, тўрга бориб тушди.

Дешам шогирдлари ўйиннинг қолган вақти тўпни яхши назорат қилишди, керак пайтда мустаҳкам ҳимояланишди ва ғалабани ўз томонида ушлаб қолишди.

Франция терма жамоаси ярим финалда Бразилия-Бельгия ўйини ғолибига қарши майдонга чиқади.

ЖЧ-2018. Чорак финал
УРУГВАЙ - ФРАНЦИЯ 0:2
Голлар: 0:1 – 40 Варан, 0:2 – 61 Гризманн.
Уругвай – Муслера, Касерес, Хименес, Годин, Лаксальт, Торрейра, Нандес (Урретавискайя, 73), Весино, Бентанкур (Родригес, 59), Суарес, Стуани (Макси Гомес, 59).
Франция – Льорис, Павар, Варан, Умтити, Люка Эрнандес, Погба, Канте, Мбаппе (Дембеле, 88), Гризманн (Фекир, 90), Толиссо (Нзонзи, 80), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (33), Бентанкур (38), Родригес (69), Мбаппе (69).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:54, 06.07.2018.
Ўқилди: 4239 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик