Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

«Пентакампеонлар» ЖЧ-2018ни тарк этишди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатини яна бир фаворит тарк этди. Бельгия терма жамоаси чорак финалда Бразилияни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бу жамоалар мухлисларга Мундиалдаги энг ёрқин ўйинни намойиш қилиб беришди.

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди. Марсело бурчак зарбасини амалга оширганидан кейин тўп шундоққина дарвоза олдида турган Тиаго Силванинг оёғидан тўппа-тўғри устунга тегди. Орадан 4 дақиқа ўтиб Бразилия иккинчи бурчак тўпини ўйинга киритди. Бу сафар Паулиньо яқин масофадан муваффақиятли зарба бера олмади. Агар мана шу иккита вазиятлардан бири гол билан якунланганида, ўйиннинг тақдири бутунлай бошқача кечиши мумкин эди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида бельгияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишдию, Фернандиньо ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ўйиннинг 31-дақиқасига келиб Бельгия қарши ҳужумни самарали якунлади. Кевин де Брюйне 18 метрлардан аниқ зарба билан ҳисобни 0:2га етказди.

Шундан сўнг Тибо Куртуанинг юлдузли онлари бошланиб кетди. У "сариқ девлар" томонидан яратилган вазиятларни бирин-кетин йўққа чиқара бошлади. Айниқса, иккинчи бўлимнинг дастлабки 30 дақиқасида Тите шогирдлари шу қадар кўп вазият яратишдики, "қизил иблислар" мудофаа чизиғи ва посбони катта қийинчилик эвазига уларни бартараф этишди.

Дарвоқе, учрашувни бошқариб борган Милорад Мажич икки марта Бельгия дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин эди. Дастлаб Феллайни ўз жарима майдончаси ичида Неймарни йиқитган пайтда ҳакам бразилиялик футболчи симуляция ишлатди деб ҳисобладию, VAR бўйича мутахассисларга мурожаат қилиб ўтирмади. Кейинчалик эса Жезус-Компани тўқнашувида рефери видеотакрордагилар билан маслаҳатлашиб, пенальти бергиламасликка қарор қилди.

Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида Бразилия битта жавоб тўпини киритди. Коутиньонинг заргарона узатмасини Ренато Аугусто бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб ушбу футболчининг ўзи ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо унинг 16 метрдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчиси ўтиб бораётган пайтда Неймар ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. У 20 метрлардан жуда мураккаб зарба берди, бироқ Куртуа бу зарбани ҳам қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Бельгия терма жамоаси 32 йиллик танаффусдан кейин ярим финалга йўл олди. Роберто Мартинес шогирдлари финал йўлланмаси учун Францияга қарши майдонга чиқади.

ЖЧ-2018, чорак финал
Бразилия – Бельгия 1:2 (0:2)
Голлар: 0:1 – 13, автогол Фернандиньо, 0:2 – 31 де Брюйне, 1:2 – 76 Ренато Аугусто.
Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Марсело, Фагнер, Миранда, Паулиньо (Ренато Аугусто, 73), Фернандиньо, Коутиньо, Виллиан (Фирмино, 46), Неймар, Габриэл Жезус (Дуглас Коста, 58).
Бельгия – Куртуа, Компани, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, Феллайни, Шадли (Вермален, 83), де Брюйне, Витцель, Азар, Лукаку (Тилеманс, 87).
Огоҳлантиришлар: Алдервейрелд (47), Менье (71), Фернандиньо (85), Фагнер (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:57, 07.07.2018.
Ўқилди: 5760 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [5488]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3015]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2575]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2229]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2167]

Родриго "Реал"ни тарк этиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда [1895]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1758]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1688]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1663]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1615]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.