Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Футзал. Жиззахда "Сўғдиёна" Ўзбекистон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Сўғдиёна” спорт мажмуаси залида “Сўғдиёна” футзал жамоаси ўз майдонида ўзбек футзал юлдузларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилди.

Сўзсиз Жиззахлик мухлислар бундан жуда хурсанд бўлди ва натижада залда бўш ўриндиқлар қолмади. Учрашувни томоша қилиш учун келган кўплаб мухлислар қизиқарли ва голларга бой ўйиннинг гувоҳига айланишди. Бугунги баҳсда “Сўғдиёна” футзал жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматов Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳаракат қилди. Жами 11 та гол киритилган ўйин 6:5 ҳисобида Ўзбекистон юлдузлари терма жамоаси ғалабаси билан якунланди.

“Сўғдиёна” - Ўзбекистон терма жамоаси 5:6
Голлар: Шухрат Суярқулов, Сирожиддин Шокиров, Илхом Хамроев ,Отамурод Жуманов, Ботир Ризаев, Жавлон Аноров, Даврон Чориев (3 та), Фарҳод Абдумавлонов (2 та).
"Сўғдиёна" (биринчи бешлик): Ойбек Акмалов, Отамурод Жуманов, Шуҳрат Суярқулов, Элдор Мелиев, Сирожиддин Шокиров
Захира таркиб: ДониёрТоҳиров, Илҳом Ҳамроев, Соҳиб Нарзуллаев, Фирдавс Равшанов, Шоҳжаҳон Шохназаров, Дилмурод Жуманов, Ботир Ризаев, Фаёз Жўрабоев.

Ўзбекистон футзал юлдузлари жамоаси (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Шуҳрат Тожибоев, Жавлон Аноров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов.
Захира таркиби: Жамол Шарипов, Константин Свиридов, Даврон Чориев, Махсуд Файзуллаев.

Шу ўринда яна бир маълумот. “Сўғдиёна” футзал жамоаси мураббийлари таркибни кучайтириш борасида иш олиб бормоқда. Жамоа таркибига Дилшод Раҳматов, Илҳом Ҳамроев, Соҳиб Нарзуллаев, Фирдавс Равшанов каби тажрибали футболчилар таклиф этилди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 22:36, 07.07.2018.
Ўқилди: 2828 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Каземиро АПЛнинг сўнгги туридан кейин янги жамоаси билан шартнома имзолайди [1331]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик