Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

ЖЧ-2018. Пенальтилар серияси Хорватия учун яна омадли келди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатида ярим финал йўлланмасини қўлга киритган тўртинчи жамоа номи аниқ бўлди. Россия ва Хорватия терма жамоалари ўртасида ўйин қизиқарли, курашларга бой ва драматик тарзда кечди.

Биринчи бўлим: Тенглик
Черчесов Испанияга қарши бўлиб ўтган нимчорак финал ўйинидан фарқли равишда яна 4 ҳимоячи тактикасига қайтди. Бу сафар руслар Хорватияга қарши жамоавий прессингни кўпроқ қўллашди. Мусобақа мезбонлар учрашув стартида тезкор гол уриб олиш учун 2-3та ҳужумлар ташкил қилишди. Шундан сўнг тўп назорати хорватлар томонига ўтди.

Баҳснинг 31-дақиқасида эса ҳисобни мезбонлар очишди. Денис Черишев майдон марказига яқин жойда тўпни қабул қилди ва Дзюба билан "девор" ўйнаб олиб, 25 метрлардан аниқ зарба билан "тўққизлик"га тўпни жойлаб қўйди! Данияга қарши ўйинда 3та пенальтини қайтарган Даниел Субашич тўп йўналишини нигоҳлари билан кузатиб турди, холос.

Тартибли ўйин намойиш қилаётган руслар бўлим сўнгида бир марта хатога йўл қўйишди. Хорватия чап қанот бўйлаб ташкил этган ҳужумни Фернандес ўтказиб юборди. Перишичнинг узатмасидан кейин Манжукич жарима майдончасига кириб келди ва россиялик ҳимоячилар орасида турган жамоадошига узатма берди. Крамарич бош билан дарвозани забт этди.

Иккинчи бўлим: Устунлик хорватларда, ҳисобда тенглик
Иккинчи бўлимни Далич шогирдлари рақиб дарвозаси томон босимлар билан бошлаган бўлса, мезбонлар кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлишди. Хорватларнинг бу уринишлари ўйиннинг 60-дақиқасида наф келтириши мумкин эди. Чап қанотдан олис устун томон етказилган узатмани Крамарич нариги томонга етказди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди, аммо Перишич 11 метрли нуқта олдида тўпни эгаллаб, зарба берди. Тўп устунга тегдию, нариги устун ёнидан ўтиб кетди.

Ўйиннинг асосий вақти охирига қадар устунлик Хорватия томонида бўлди. Черчесов футболчиларни ўзгартириш орқали майдон марказини кучайтиришга ҳаракат қилди. Руслар катта машаққат эвазига дурангни сақлаб қолиб, ўйинни қўшимча бўлимларга кўчиришди.

Учинчи бўлим: Хорватия гол урди
Қўшимча бўлимларга келиб Россия терма жамоаси жонлангандек кўринди, аммо Хорватия "стандарт"дан гол уришга муваффақ бўлишди. Баҳснинг 101-дақиқасида бурчакдан етказилган узатмага Домагой Вида 11 метрли нуқта устида зарба берди. Зарба кучли чиқмади, аммо тўп футболчилар орасидан ўтиб кетиб, тўрга бориб тушди.

Тўртинчи бўлим: Россия тенглаштирди
Тўртинчи бўлимда Черчесов шогирдларида ҳужумга ташланишда бошқа чора қолмаганди. Уларга ҳам "стандарт" ёрдамга келди. Жарима майдончаси бурчагидан белгиланган жарима тўпини Алан Дзагоев юмшоқ тарзда етказди. Марио Фернандес эса бош билан дарвозани ишғол этди.

Пенальтилар серияси
"Лотерея"да тўпга биринчи бўлим яқинлашган Смолов негадир ишончсиз зарба берди. Гўёки у дарвозабонни алдаган эди, аммо тўп Субашич ётган жойга борди ва Даниел тўпни ушлаб олди. Брозович ва Дзагоев ўз имкониятларидан фойдаланишди. Ковачичнинг зарбасини Акинфеев ажойиб сэйв билан қайтариб, Россияга умидни қайтарди. Аммо ўйинда гол уриб, баҳсни пенальтилар сериясига кўчиришга муваффақ бўлган Марио Фернандес "нуқта"дан ноаниқ зарба берди. Қолган футболчилар 11 метрли жарима зарбаларини голга айлантиришди. Ракитичнинг зарбасидан кейин Хорватия ярим финал йўлланмасини ҳал қилди.

Ярим финалда Хорватияни англия терма жамоаси кутиб турибди.

ЖЧ-2018. Чорак финал
Россия – Хорватия 2:2 (1:1, 0:0, 0:1, 1:0), пенальти серияси - 3:4
Голлар: 1:0 – 31 Черишев, 1:1 – 39 Крамарич, 1:2 – 100 Вида, 2:2 – 115 Фернандес.
Россия – Акинфеев, Кутепов, Кудряшов, Фернандес, Игнашевич, Кузяев, Зобнин, Головин (Дзагоев, 102), Самедов (Ерохин, 54), Черишев (Смолов, 67), Дзюба (Газинский, 79).
Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 74), Врсалько (Чорлука, 97), Вида, Перишич (Брозович, 63), Ракитич, Модрич, Ребич, Крамарич (Ковачич, 88), Манджукич.
Огоҳлантиришлар: Ловрен (35), Стринич (38), Вида (102), Газинский (109), Пиварич (114).
Пенальтилар серияси
Фёдор Смолов (0:0, дарвозабон) —  Марцело Брозович (0:1)
Алан Дзагоев (1:1) — Матео Ковачич (1:1, дарвозабон)
Марио Фернандес (1:1, ноаниқ)  — Лука Модрич (1:2)
Сергей Игнашевич (2:2) — Домагой Вида (2:3)
Далер Кузяев (3:3) — Иван Ракитич (3:4)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:58, 08.07.2018.
Ўқилди: 7612 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.