Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Президент хонимга истисно ёхуд Хорватия президенти ҳақида

Баҳо:
+ | -

Хорватия президенти - гўзал хоним. Бироқ уни Россияга қарши кечган чорак финал ўйинида ҳам VIP-ложада ўтирмаслиги айтилганди. Яна... 2015 йили раҳбар аёлнинг суратлари интернет оламини портлатиб юборганди, гўё.

«Хорватия президенти таътилда. Шундай ҳурлиқо президентга эга бўлишни хоҳлармидингиз?» - бу суратларга берилган саноқсиз изоҳларнинг қисқача мазмуни.

Хўш, Хорватиянинг биринчи рақамли фуқароси ҳақида нималар маълум? Колинда Грабар-Китарович - гўзал хоним, шубҳасиз. У спорт шайдоси - Хорватиянинг нафақат футбол, балки баскетбол, гандбол, волейбол ва сув полоси терма жамоалари ўйинларини бевосита томоша қилишни хуш кўради.

Грабар-Китарович ЖЧ-2018 1|8 финалидан ўрин олган Хорватия - Дания ўйинини стадионда кузатиш учун Россияга эконом-тоифа самолётида учиб келди ва салондаёқ оддий кишиларнинг бирга суратга тушиш ҳақидаги илтимосларига ортиқча гап-сўзсиз рози бўлди.

Албатта, Колинда нимчорак финал баҳсида ўз мамлакати жамоасининг асосий мухлисасига айланди, аммо VIP-ложада ФИФА президенти ёнида ўтиргани йўқ. Нега? Қуйидаги мақола шу ҳақда.

Стюардесса бўлмоқчи эди...

Колинда Грабар-Китарович Риека яқинидаги қишлоқда улғайган ва сиёсий фаолият ҳақида ўйлаган ҳам эмас. У стюардесса бўлиш ва дунё кезишни орзу қиларди. Футбол ва ов - жону дили. Колинда хориж тилларига қизиқдию, ҳаммаси ўзгариб кетди.

Мактабда аъло баҳоларга ўқиган қиз АҚШда грант асосида таҳсил олиш ҳуқуқини қўлга киритди ва океан ортида инглиз тили бўйича билимини максимал даражада бойитди.

Хуллас, Хорватияга жиддий мақсадлар билан қайтган Колинда халқаро муносабатлар йўналишида магистр мақомини олишга аҳд қилди. 24 ёшида эса Хорватия Фан ва технология вазирлигининг халқаро ҳамкорлик департаменти маслаҳатчиси лавозимида иш бошлади.

Грабар-Китарович яна 10 йилдан кейин мамлакат Ташқи ишлар вазири даражасига кўтарилди. 2015 йили эса Хорватия президенти лавозимига бўлган сайловда ғолиб чиқиб, мамлакат тарихидаги илк аёл раҳбарга айланди. Тўғри, Хорватияда унинг айрим иқтисодий ислоҳотларига қарши чиқаётганлар ҳам бор.

Шундай бўлсада, Грабар-Китарович мамлакатдаги энг машҳур сиёсий арбоб бўлиб турибди. Айниқса, Теҳронда Эрон президенти Ҳасан Рухани билан муваффақиятли музокара олиб борганидан кейин жаҳон сиёсий аренасида ҳам ҳурмати ошди.

Риекалик оддий аёл

Грабар-Китарович юқори мартабасига қарамай, қишлоқдан чиққан оддий ва меҳнатсевар аёл образини йўқотган эмас. Бошқача айтганда, у юлдузлик касалидан йироқ. Дейлик, Россияга чиндан ҳам, эконом-тоифага мансуб самолётда учиб келди ва ... оддий трибинада ўз мамлакати терма жамоаси мухлислари билан бирга ўтирди.

Гап шундаки, йирик сиёсий намояндалар учун мўлжалланган VIP-ҳудудда қатъий дресс-код ўрнатилган - ҳамма расмий либосларда бўлиши шарт. Шунингдек, мухлислик қилишда маълум қоидалар мавжуд. Хорватия президенти эса футболчиларни айнан жамоа либосида қўллаб-қувватлашни истади.

«VIP-ҳудуддаги дресс-кодга кўра, у ерда расмий либос - кўйлакда жимгина ўтиришим керак. Терма жамоа формасида ўтиришга эса рухсат йўқ, — дея изоҳлади Колинда Дания термасига қарши учрашувдан сўнг ўз қарорини.

— Афсуски, Модрич охирида пенальтидан фойдаланолмади, муҳими, дарвозабонимиз 11 метрлик жарима зарбалари сериясида жасорат кўрсатиб, ўйин қаҳрамони бўлди ва жамоамиз 1|4 финалга йўл олди».

Оддий айтганда, президент хоним халқ орасида бўлишни маъқул кўрди. Тўғри, айримлар Колиндани дарҳол айблашга ҳам тушдилар: «У шунчаки, оддийлик ниқоби билан ўзини кўрсатмоқда». Хорватиялик мухлислар эса хонимдан бағоят хурсандлар.

Тўлиқ очилмаган мавзу

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:37, 16.07.2018.
Ўқилди: 13091 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.