Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

XVIII Осиё ўйинлари стартига роппа роса 1 ой вақт қолди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 18 август куни Индонезия пойтахти Жакартада XVIII Осиё ўйинлари машъаласи ёқилади ва қитъамизда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси расман бошланади.

Қитъа мамлакатлари қаторида Ўзбекистон ҳам ушбу нуфузли мусобақага жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Осиё ўйинларида қитъамизнинг 45 мамлакатидан 11 300 дан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Атлетлар спортнинг 40 тури, 67 йўналиши бўйича ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Мусобақа стартига 30 кун қолганида Осиё Олимпия Кенгаши Президенти, Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси раҳбари Шайх Аҳмад ал Фахад ал Сабах ўйинларига алоқадор барчага миннатдорчилик билдирдиб ўтди.

«Осиёдаги Миллий Олимпия қўмиталари оиласи номидан Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо, мамлакат вице-президенти ва Осиё ўйинлари бошқарув қўмитаси раиси Юсуф Калла, шунингдек, Индонезия Миллий олимпия қўмитаси президенти ва XVIII ёзги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси раҳбари Эрик Тохирга қилинган улкан ҳажмдаги иш учун ташаккур изҳор қиламан.

Индонезия Осиё ўйинларига ажойиб тайёргарлик кўрмоқда. Қисқа вақт ичида яхшигина муваффақиятга эришди . Шунингдек, мен барча Миллий олимпия қўмиталари, спортчилар, ҳамкорлар, ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдираман», – деди Сабах.

Қайд этиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё ўйинларида 28 та спорт турида 230 нафардан ортиқ спортчи билан бирга иштирок этишни режалаштирмоқда. Шунингдек, мамлакатимиздан 100 дан ортиқ расмий шахс (мураббийлар, шифокорлар, менежерлар, ОАВ ходимлари) Жакартадаги ўйинлар давомида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Индонезиядаги Осиё ўйинлари бутун ўзбек спорти учун тарихий аҳамият касб этади. Зеро, миллий спортимиз ҳисобланган Кураш илк маротаба Осиё ўйинлари дастурига айнан Жакартада киритилади. Шунингдек, спортнинг Джиу джитсу, Пенчак силат, Самбо ва От спорти (конкур) каби турларида спортчиларимиз биринчи марта Осиё ўйинларида иштирок этишади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:27, 18.07.2018.
Ўқилди: 3308 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.