Кеча суперлига 17-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсда “темирйўлчилар” рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Қизиқарли кечган ўйиндан сўнг “Локомотив” клуби футболчиси Тимурхўжа Абдуҳолиқов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Насаф” жамоаси ёшлардан ташкил топган. Улар бизга қарши яхши ўйин кўрсатишди. Бахтимизга Марат Бикмаев бор экан рақиб дарвозасини 3 маротаба ишғол қилди. Энг асосийси ғалабани қўлга киритдик”, - дейди Тимурхўжа Абдухолиқов.
Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди