"Зенит" ҳимоячиси Бранислав Иванович ЦСКА яримҳимоячиси Александр Головиннинг "Челси"га ўтиши борасида фикр билдирди.
"Ҳозирча, бу миш-мишлар, холос, аммо шундай бўлишига умид қиламан. Футболчи сифатида ўсиши учун "Челси"га ўтиши жуда фойдали. Головинда ўсиш ва ривожланиш учун ҳамма сифатлар бор. У "Челси"да ўйнаб кета олади.
Бошланишига қийин бўлади - у ерда бошқача муҳитга мослашиш керак. Англияда ҳаммаси Россиядагидан бошқача. Головинга омад тилайман", - дейди Иванович.