"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола International Champions Cup турнирида Дортмунд "Боруссия"сидан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) жамоаси ўйинидан қониққанини айтди.
"Бугун биринчи мартабиргаликда ўйнадик ва жуда яхши ишлар бажардик. Биз бир ҳафта машғулот олиб бордик ва мен йигитларнинг ўйинидан қониқдим.
Ихтиёримизда 4 та дарвозабон бор. Бугун Клаудио Браво ва Жо Ҳартнинг хизматларидан фойдаландик. Жонинг 12 йиллик натижаларига шубҳа йўқ, биз унинг кучли томонларини биламиз", - дейди Гвардиола.
Ўйиндаги ягона голни 28-дақиқада пенальтидан Марио Гётце урди.