“Челси” ҳимоячиси Маркос Алонсо Маурицио Сарри ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Янги мураббий билан ишлаш ҳозирча ёқяпти. Унинг иш тузилмаси шунчаки ажойиб. Биз ҳар куни янги усуллар ҳақида хабардор бўляпмиз.
Саррининг машғулотларига тобора кўникиб бормоқдамиз. Ишончим комил, Англии Суперкубогида бўлиб ўтадиган ўйинга тайёрмиз.
Сарри футболни севади, у рақиб жамоани босим остига олишни ва тўп назоратини ўз қўлимизга олиб ўйнашга ўргатмоқда.
Бунинг барчаси испанча услуб ўхшаб кетади лекин, унда ноодатий итальянча услублари ҳам бор”, — дейди Алонсо.