"Челси"нинг собиқ ҳимоячиси Жон Терри футболчилик фаолиятини якунламоқчи, дея хабар беради Mirror.
37 ёшли футболчи "Астон Вилла"дан кетганидан сўнг эркин агент мақомини олди ва бутсасини михга илиб, мураббийлик қилишга тайёргарлик кўраётган эди. Аммо энди телевидениеда ишламоқчи.
Sky Sports телеканали Террига эксперт бўлиб ишлашни таклиф қилган. Телеканал Террини собиқ эксперт, ҳозирда мураббийлик фаолиятини бошлаган Тьерри Анри ўрнида кўрмоқда.