Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Таэквондочимиздан «Korea Open»даги навбатдаги медаль

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореяда таэквондо бўйича "Korea Open" рейтинг мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг бугуни кунида яна бир спортчимиз совриндорлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлди.

-68кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Абдулазиз Ҳамидуллаев илк жангида Жанубий Корея (19:10), кейин Австралия терма жамоаси аъзосини (27:12) мағлубиятга учратди. Ярим финалда эса тайландлик рақибга 10:14 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан кифояланди.

Маълумот учун, бунгача Динорахон Мамадибрагимова (бронза), Амирбек Тўраев (бронза), Мадина Маннопова (бронза), Жаҳонгир Худойбердиев (кумуш) , Улуғбек Рашитов (олтин) ва Жасур Жайсунов (олтин) терма жамоамиз ҳисобига медаль қўшиб қўйган эдилар.

Беллашувлар 24 июлга қадар давом этади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:42, 22.07.2018.
Ўқилди: 2053 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик