"Челси"нинг собиқ ҳимоячиси Жон Терри фаолиятини якунламоқчи экани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
"Фаолиятимни ҳали тугатганим йўқ. Айни дамда ўз оилам билан таътилдан завқ оляпман ва вариантларни кўриб чиқяпман", - деб ёзади Терри Инстаграмга.
Аввалроқ, "Астон Вилла"дан ктганидан сўнг эркин агентга айланган 37 ёшли футболчи бутсасини михга илиб, Sky Sports телеканалида эксперт бўлиб иш бошлаши ҳақида хабар тарқалган эди.