Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Баҳодир Насимов: «Озарбайжонга пул учун кетмадим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий термасининг собиқ ҳужумчиси Баҳодир Насимов фаолиятини яна Озарбайжон чемпионатида давом эттиради. Ҳам­юртимиз «Кешла» клуби билан шартнома имзолади.

Ўтган мавсум мамлакат кубоги соҳиби бўлиб, Европа Лигасининг саралаш баҳсларида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган бу клуб Насимов орқали ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Баҳодир учун ушбу мамлакат футболи бегона эмас.

Тажрибали ҳужумчи 2010|2011 йиллар мавсумида Бокунинг «Нефтчи» клуби сафида Озарбайжон чемпионати тўпурари бўлганди. Насимов 2014 йили «Нефтчи»ни тарк этганди. Шундан кейин у Эроннинг «Падидеҳ», Жанубий Кореянинг «Ансан» клубларида ўйнади.

Орада «Бунёдкор» шарафини ҳам ҳимоя қилди. Футболчи сўнгги ярим йилни «Бухоро» сафида ўтказиб, 11та ўйинда 3та гол урди. Насимовнинг янги жамоаси Европа Лигасининг 1-саралаш босқич дастлабки учрашувини Мальтада «Бальзан» клубига қарши ўтказди ва кутилмаганда йирик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Ушбу ўйинда Мальта вице-чемпиони учрашувни 4:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди ва жавоб ўйини олдидан кейинги босқичга чиқиш учун яхшигина имконият ҳосил қилиб олди.

Дарвоқе, мезбонлар таркибида бир пайтлари «Металлург» ва «Бунёдкор» клублари таркибида ўйнаган Боян Калевич голларнинг бирига муаллифлик қилди.

Баҳодир ўша ўйинда «Кешла» сафида майдонга тушмади. Нимага? Бу саволга жавобни Насимов билан уюштирган суҳбатимизни ўқиш асносида билиб олишингиз мумкин.

- Баҳодир, Озарбайжон клубига ўтиш варианти қандай пайдо бўлди?

- Агентлар Озарбайжон жамоасидан таклиф бўлаётганини айтишди. Клубдаги шароитлар, жамоа олдига қўйилган вазифаларни ўрганиб чиққач, бу таклифга розилик бердим.

- «Бухоро»дан осонликча қўйиб юборишмагандир?

- Ҳа, албатта. Чунки жамоа билан ҳали амалда шартномам бор эди. Лекин бошқа томондан олиб қарасак, келишувда хориж клубларидан таклиф тушса, қўйиб юборишлари ҳақида банд ҳам киритилганди. Ана шу имкониятдан фойдаланиб, Озарбайжон чемпионатига йўл олдим. Мени тўғри тушунгани учун Улуғбек Бақоевга миннатдорлик билдираман.

- Озарбайжон клубининг таклифи нимаси билан қизиқарли бўлди? Ёки маош «Бухоро»дагидан кўпми?

- Йўқ, биринчи галда «Кешла»нинг Европа Лигасида иштирок этиши диққатимни ўзига тортди. Иккинчидан, ўзимни яна бир бор легионер сифатида синаб кўриш имконияти юзага келгани учун бу чақирувга рад жавобини бера олмадим. Учинчидан, Озарбайжон чемпионати мен учун бегона эмас.

Бир неча йил давомида ушбу мамлакатнинг энг машҳур жамоаси - «Нефтчи» шарафини ҳимоя қилдим. 2011 йилда Озарбайжон чемпионати тўпурари ва кетма-кет уч маротаба мамлакат чемпиони бўлдим. Ана шу омиллар «Кешла» таклифини қабул қилишимга замин яратди. Яширмайман, таклифнинг молиявий томонини ҳам ўйладим. Лекин бу энг биринчи масала эмас.

- Бош мураббий маҳаллий мутахассисми? У билан гаплашиб олдингизми?

- «Кешла» клубининг мураббийи украиналик. У билан гаплашиб олгандик. Лекин Европа Лигасининг биринчи босқич илк учрашувидаги йирик мағлубиятдан сўнг Максимов истеъфога чиқарилди.

- Жамоа билан танишишга улгурдингизми? Клубда аввал бирга ўйнаган футболчилар борми?

- Ҳа, бор. Шу боис, янги жамоага киришиб кетиш жараёни қийин кечмади. Клуб билан яқиндан танишиб чиқдим ва бу жараён ҳамон давом этмоқда.

- Машғулотларда фарқ сездингизми?

- Энди 2-3та машғулотда иштирок этганим учун катта фарқ сезмадим. Бош мураббий ҳам истеъфога чиқарилди. Шу сабабли ҳали тактика ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Янги тайинланадиган мураббий ўзининг футболга янгича қарашларини жорий қилса керак.

- Европа Лигасининг биринчи ўйи­­н­ида майдонга тушмадингиз. Бунинг сабаби нимада? Ёки рўйхатдан ўтказишга улгуришмадими?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:24, 23.07.2018.
Ўқилди: 3242 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.