Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

«Шоҳсупа сари йўл». Сабина Шарипова нима учун айнан теннисни танлаган?

Баҳо:
+ | -

Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти Осиё ўйинлари олдидан "Шоҳсупа сари йўл" лойиҳасини ишга туширганидан хабарингиз бор. Унда терма жамоаларимизнинг етакчи спортчилари бир қатор саволларимизга жавоб қайтаришади. Бугун лойиҳамизда теннисчи, Ўзбекистоннинг бугунги кундаги биринчи ракеткаси Сабина Шарипова меҳмон бўлади.

Нима учун айнан теннис?

Биз спортчилар оиласимиз. Отам ўз вақтида профессионал футболчи, онам эса енгил атлетикачи сифатида фаолият кўрсатишган. Теннисга 7 ёшимда онам илк маротаба олиб борганлар. Спортнинг ушбу тури менга жуда ёққан. Теннисни энг чиройли спорт турларидан бири деб ҳисоблайман. Бошқа йўналишларда ўзимни синаб ўтирмаганман, чунки теннис кўнглимни забт этган. Ўшандан бери мен спортнинг бу турини севиб ўйнайман ва завқ оламан.

Миллий таомлар ёқади

Овқатланиш тартибим ҳақида гапирадиган бўлсам, асосан фойдали таомлар истеъмол қилишни маъқул кўраман. Миллий ошхонамизнинг, айниқса гўштли таомларнинг ашаддий мухлисиман.


Кумирлари ҳақида

Авваллари кумирларимни бирма-бир санаб бера олардим. Энди эса менда улар йўқ. Чунки, бугун ўз вақтида ҳавас қилган спортчиларим билан бирга мусобақаларда иштирок этяпман. Теннис кортида уларга қарши кураш олиб боряпман.

Чемпионлик сири

Ҳеч бир инсон чемпион бўлиб туғилмайди. Бунинг учун узоқ вақт ва машаққатли меҳнат талаб этилади. Асосийси, спортчида бунинг учун кучли истак ва иштиёқ бўлиши лозим.


Бўлажак Осиё ўйинлари олдидан

Жакартадаги Осиё ўйинлари ўз салоҳиятимни намойиш этиш учун ажойиб имкониятдир. Мусобақада совриндорлар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламан. Ўйинларга тайёргарлик жадал суратларда давом этмоқда. Турли мусобақаларда иштирок этиб, ўз маҳоратимни оширишга ҳаракат қиляпман. Осиё ўйинларида юқори савияда қатнашиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчиман.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:11, 23.07.2018.
Ўқилди: 2388 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.