Англиянинг “Челси” клуби Бразилиялик ярим ҳимоячи Виллиан учун янги шартнома таклиф килмоқчи.
Tribal Footballга маълум бўлишича, футболчи билан шартномани узайтиришни клубнинг янги мураббийи Сарри клуб раҳбариятидан сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Виллиан “Стэмфорд Бридж”ни тарк этиши тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди. Футболчига ҳозирда “Барселона” клуби жиддий қизиқиб қолган.