Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Шаффофлик, очиқлик, ошкоралик: Юртимиздаги олий спорт таълим муассасига қабул қай тарзда ташкил этилмоқда?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт университетининг бу йилги қабул жараёнига бағишланган катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт университети ўқув ишлари бўйича проректори Комилжон Ярашев, университет профессор-ўқитувчилари, спорт федерациялари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Маълумки, бу йилдан бошлаб алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларга, шу жумладан спорт йўналишидаги олий таълим муассасаларига ҳам талабалар тест синовларисиз қабул қилинадилар. Унга кўра, бу йил Жисмоний тарбия ва спорт университетига ҳужжат топширган абитуриентлар мазкур таълим муассасасида мавжуд 27 ҳил спорт йўналишига тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар асосида талабалик баҳтига муяссар бўлишлари мумкин бўлади.

Жисмоний тарбия ва спорт университети ректорининг маълум қилишича, бу йил қабул учун 5665 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Уларнинг 75 нафари имтиёзли қабул асосида, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсиясига биноан университетда таҳсил олади.

Шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар бир спорт тури бўйича ижодий имтиҳонларда спорт федерациялар вакиллари иштирок этадилар. Ноҳуш ҳолатлар, турли қинғирликларга йўл қўйилган тақдирда Миллий олимпия қўмитасида 24 соат давомида фаолият олиб бораётган қайноқ линия 205-5-205 телефон рақамлари ишлаб тургани қайд этилди.

Имтиҳонлар қатъий текширув асосида, олимпия захиралари коллежлари, катта кўргазма залларида ташкил этилади. Бунинг учун Давлат тест маркази, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тайёргарлик кўриб қўйилган. Имтиҳон жараёнларида ҳар бир масъул ўз ишига сидқидилдан ёндошиши лозимлиги, қабулни ҳалол ва шаффоф тарзда ташкил этиш кераклиги яна бир маротаба эслатиб ўтилди, таъбир жоиз бўлса талаб қилинди.

25 июль – 5 август кунлари ўтказиладиган қабул имтиҳонларига оммавий ахборот воситалари ҳам таклиф қилинди. Учрашув давомида журналистлар шунингдек, ўзларини қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб олишди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 09:34, 25.07.2018.
Ўқилди: 1787 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [13490]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [12096]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [6847]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [6687]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5194]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [3333]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2289]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2163]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [2061]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [2038]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.