"Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович "Лейкерс" баскетбол амоасининг янги ўйинчиси Леброн Жеймс билан бирга ўйнаши мумкинлигини айтди.
"Спортнинг кўп турлари билан шуғулланганман. Тўп билан ўйналадиган ҳар қаандай ўйинда феноменман. Агар баскетболчи бўлганимда, Леброн билан муаммосиз ўйнаган бўлардим. Агар ёрдам керак бўлса, бераман. У ғаройиб спортчи.
Ўзимча ўйлайман: мен ҳам йирикман, аммо кичик ниндзя каби ҳаракатланаман. Леброн ҳам шундай. Футбол бескетболдан оммабопроқ бўлсада, унинг ўйинини кўргани албатта бораман", - дейди Ибра.