Кириш Регистрация

«Korea Open»да муваффақиятли иштирок этган таэквондочиларимиз тантанали кутиб олинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, таэквондочиларимиз Жанубий Кореянинг Жежу шаҳрида ўтказилган "Korea Open" рейтинг мусобақасида муваффақиятли иштирок этишди. Ҳамюртларимиз ушбу рейтинг турнирида 22та медаль қўлга киритишди.

Бугун терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Улуғбек Рашидов (олтин медаль): «Мусобақа рейтинг очколарини жамғариш учун муҳим эди. Унда йиғилган очколар навбатдаги турнирларда асқотади. Ундан ташқари, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Турнир давомида тўртта жанг ўтказдим ва уларнинг барчасида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритдим.

Энг қийин жангим? Чорак финалда тайландлик рақибга қарши баҳс қийин кечди. Уни 17:14 ҳисобида мағлубиятга учратдим.

Энди ўсмирлар Олимпиадасида ҳам биринчи ўринни қўлга киритмоқчиман».

Эслатиб ўтамиз, мусобақада совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олган:

Олтин:

Нурлан Бойдхўжаев
Зафарбек Каримов
Шаҳзод Жўраев
Улуғбек Рашитов
Жасурбек Жайсунов
Нажмиддин Қосимҳожиев
Фариз Маҳмуди
Гулҳумор Содиқова
Моҳинабону Аҳадова
Саидмуродхўжа Тохирхўжаев

Кумуш:

Амир Ботуров
Азиз Арзиев
Ислом Ражабов
Жаҳонгир Худойберганов
Муҳаммадрошад Акрамов
Оятуллох Акрамов

Бронза:

Динора Мамадибрагимова
Амир Тўраев
Абдулазиз Ҳамидуллаев
Иброҳим Нигманов
Муҳаммадалихон Мухторхонов
Мадинабону Маннопова.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 22:46, 25.07.2018.
Ўқилди: 2225 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6051]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [4999]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3492]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2561]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2094]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2068]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [1999]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [1974]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [1963]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [1873]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.