Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“Насаф” - “АГМК”. Превью

Баҳо:
+ | -

Pepsi Суперлиганинг 19-турида “Насаф” Олмалиқнинг “АГМК” жамоаси билан, ўз майдонида баҳслашади. Учрашув 28 июл шанба куни “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Pepsi Суперлига, 19-тур

“НАСАФ” –“АГМК”

28.07.2018. “Марказий” стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Равил Шояхметов (Тошкент), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро)
Захира ҳаками: Исхақ Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Лазиз Қўчқоров.

Виктор Серазитдинов бу йилги "Насаф" иштирокидаги учрашувларнинг учинчисига тайинланди. Бунгача Серазитдинов “Насаф” – “Бухоро” 3:1 ва “Бухоро” – “Насаф” 1:0 учрашувларини бошқарган эди.

Ўзаро учрашувларга оид фактлар

“Насаф” ва “АГМК” жамоалари шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 21 марта куч синашган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 11тасида “Насаф” зафар қучган, яна 8 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. 2та ўйинда олмалиқлик футболчилар ўз майдонида ғалабага эришишган. Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 32:17. Устунлик “Насаф” томонида.

Қаршидаги ўзаро учрашувларга оид

 

Қаршида бўлиб ўтган 10та ўйиндан 8тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 2 учрашувда бир хил 2:2 дуранг ҳисоби қайд этилган. Кўриб турганингиздек, “АГМК” жамоаси ҳанузгача Қаршида ғалаба қозона олмаган. Қаршидаги сўнгги ўзаро дуранг натижа эса 2013 йили қайд этилган. Ўтган йили Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувда “Насаф” 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришган.

Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда мазкур жамоалар ўртасида энг йирик 4:0 ҳисоби, 2010 йили қайд этилган. Бу учрашувда Илҳом Шомуродов хет-трик муаллифи бўлган. Кенжа Тўраев эса битта гол киритган.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувлар:

08.09.2017. “Насаф” – “Олмалиқ” 1:0
08.08.2016. “Насаф” - “Олмалиқ” 2:1

08.08.2015. “Насаф” - “Олмалиқ” 2:0

07.11.2014. “Насаф” - “Олмалиқ” 2:2

02.03.2013. “Насаф” - “Олмалиқ” 2:2

01.07.2012. “Насаф” – “Олмалиқ” 4:2

20.03.2011. “Насаф” – “Олмалиқ” 2:1

26.08.2010. “Насаф” – “Олмалиқ” 4:0

07.08.2009. “Насаф” – “Олмалиқ” 2:1

10.05.2008. “Насаф” – “ОТМК” 1:0

Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 31та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида 22-9.


Жамоалар тўпурарлари

Айни пайтда тўпурарлар бўйича "Насаф"да Бобир Абдухолиқов карвонбошилик қилмоқда. У ҳозиргача 5та гол киритган. “АГМК” жамоасининг тўпурари сербиялик ярим ҳимоячиси Йован Жокич ҳисобланади. Унинг ҳисобида 8та гол бор, уларнинг 6тасини пенальтидан киритган.

Мазкур жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги учрашув 27 июл жума куни бўлиб ўтади. Учрашув Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 18:30да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ана шу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.

Манба: fc-nasaf.uz
Киритилди: 09:36, 26.07.2018.
Ўқилди: 2450 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6884]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3215]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3101]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2354]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2105]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2098]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1961]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1884]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1682]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1587]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик