"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсиал жамоа қароргоҳини тарк этди.
Англия клуби ҳозирда АҚШда мавсумолди тайёргарлик жараёнини ўтказмоқда ва International Champions Cup доирасида ўйинларда қатнашмоқда.
"МЮ" 22 ёшли футболчига кетишга рухсат берди, у ҳомиладор турмуш ўртоғининг ёнига кетган. Яқин орада француз футболчиси иккинчи фарзандли бўлиши кутилмоқда.
Sky Sports хабарига кўра, аввалроқ Марсиал раҳбариятга клубдан кетиш истагини маълум қилган. Унга "Челси", "Бавария" ва "Боруссия" Д клублари қизиқмоқда.