Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Эл Класико «Миллий» стадионда намойиш қилинади

Баҳо:
+ | -

Шу йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳамда Испания футбол лигалари ўртасида яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
 
Ла Лиганинг янги мавсум тақвимига кўра, «Барселона» ҳамда «Реал» ўртасидаги биринчи Эл Класико 28 октябрь куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади. ПФЛ ҳамда Ла лига ўзаро ҳамкорликда бу ўйин тарғиботини юртимизда ҳам янада кенгайтириш мақсадида, шу куни пойтахтимиздаги «Миллий» стадионида «Оммавий Эл Класико» тадбирини ўтказишни режалаштирган. 

Мазкур тадбир доирасида Испания ва Ўзбекистоннинг фахрий футболчилари иштирокида кўргазмали футбол ўйини ташкил этиш мўлжалланмоқда. Унда ҳар икки жамоа таркибида ҳам бир нафардан машхур собиқ «чарм тўп» усталари қатнашиши кўзда тутилган. «Оммавий Эл Класико» тадбири UzReport телеканали орқали ёритиб борилади. 

Кўргазмали футбол баҳсидан сўнг, стадионга йиғилган мухлислар катта экранда «Барселона» – «Реал» ўйинини томоша қилиши мумкин бўлади.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 19:37, 26.07.2018.
Ўқилди: 7224 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.