Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Превью: «Суғдиёна» – «Насаф»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” 20-тур учрашувини  сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 1 август чоршанба  куни “Сўғдиёна” стадионида соат 19:00да бошланади.

Pepsi Суперлига. 20-тур

“СЎҒДИЁНА” -  “НАСАФ”

01.08.2018. “Сўғдиёна” стадиони. 19:00да

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов (Тошкент), Ришат Нўъмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).

Комиссар: Бекзод Арипов.

Ўзаро учрашувларга оид фактлар

Ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 35 маротаба куч синашган. Шулардан 27та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ушбу тарихий дуранг 1998 йил Қаршида қайд этилган. 7 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 108 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик “Насаф” томонида – 31:77.

Мазкур жамоалар ўртасидаги шу йили Қаршида бўлиб ўтган учрашувда, “Сўғдиёна” жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Ушбу мағлубият “Насаф”нинг бу йилги чемпионатдаги илк мағлубияти сифатида тарихга кирди.

Жиззахда бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Жиззахда ўзаро 17та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 5 марта “Сўғдиёна” жамоасининг, 12 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган.Жамоалар Жиззахдаги ўзаро учрашувларда дуранг қайд этишмаган. Дарвозаларга жами 47та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик “аждарлар” томонида – 33:14.
Ушбу жамоалар 1997 йилги мавсумдан ўзаро майдонга тушган бўлсаларда, “Насаф” сафардаги илк ғалабасини 2000 йилги мавсумда қўлга киритган. Бу учрашувда “Насаф” кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, учрашувдаги голни Рустам Абдуллаев киритган.
“Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида сўнгги бор “Насаф”ни 2008 йили мағлубиятга учратган.

Жиззахдаги сўнгги ўзаро беш учрашув

31.05.2013. “Сўғдиёна” – “Насаф” 0:2

03.05.2014. “Сўғдиёна” – “Насаф” 1:2

21.10.2015. “Сўғдиёна” – “Насаф” 1:2

19.11.2016. “Сўғдиёна” – “Насаф” 0:3

26.09.2017. “Сўғдиёна” – “Насаф” 0:3

 

Ўзаро қайд этилган йирик ҳисоблар

“Насаф” жиззахликларни энг йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган. “Сўғдиёна” эса 3:2 йирик ҳисобидаги ғалабага эришган. 

Ўзаро ўйинларда “аждарлар” олти марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 – 2000, 2009, 2016 йил, 4:1 – 2004, 2009, 4:0 - 2017).

Яна бир қизиқарли факт, ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларда энг “яхши кўрган” ҳисоби - 2:1 ёки 1:2дир. Ўзаро ўтказилган 31 учрашувда бу ҳисоб 9 марта такрорланган.

 

Мураббийлардан иқтибослар

Ўзингизга маълум, шу йили 1 май куни “Насаф” ва “Сўғдиёна” жамоалари Қаршида ўзаро куч синашган эдилар. Учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган эди. Ўйиндан сўнг мураббийлар қандай фикр билдиришган эди? Қуйида иқтибослар келтирамиз.

Сергей Лушан: - Биз бугун Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири – “Насаф”ни мағлубиятга учратдик. “Насаф” билан ўйнаш ҳамиша қийин, бунга “Бунёдкор” клубида ишлаган пайтим ҳам гувоҳи бўлганман. Бунгача  бизнинг айрим ёш ўйинчиларимиз, “Насаф”нинг етакчи ўйинчиларини фақат телеэкран орқали кўришган. Бугун кўпчиликка бизнинг футболчиларимиз вақтни чўзгандек кўрингандир. Аммо такрор айтаман, “Насаф”дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас.

Рўзиқул Бердиев: - Бугун мағлубиятга учрадик. Бунга сабаб, жамоамизда руҳий тушкунлик бор. Шунингдек бугунги ўйинда жисмонан тайёрмасдек ўйнадик. Шуни алоҳида таъкидлашни истардим ҳозирги муаммоларимиз ўз йўлига, аммо биз майдонга тушдикми, ғалаба учун ҳаракат қилишимиз керак. Биздан мухлисларимиз шуни кутишади. 

Жамоалар навбатдаги ўзаро учрашувга қандай етиб келишди?

Бу жамоалар ўтган 19-турда мағлубиятга учрашди. Ҳар иккала жамоа мағлубиятини бемалол – аламли бўлди дейиш мумкин. Масалан, “Насаф” ўз майдонида “АГМК”ни қабул қилди. Дастлабки бўлимда яққол устунлик қилган “аждарлар” иккинчи бўлимда ўз дарвозаларидан осон голларни ўтказиб юборишди. Яъни футболчилари иккинчи бўлимда рақибга имкониятни  бериб қўйди.

“Сўғдиёна” жамоаси сафарда “Қўқон-912” жамоасининг меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида аламли мағлубиятга учради. Жиззахликлар сафарда ўйнашига қарамасдан майдон эгалари билан тенгма-тенг кураш олиб боришди. Учрашув дурангга мос эди. Аммо иккинчи бўлимдаги пенальти ва у орқали киритилган гол, “Сўғдиёна” жамоасини анча асабийлаштириб қўйди, натижада улар ҳисобни тенглаштира олишмади.

Бу жамоалар қуйи олтиликда боришмоқда. “Насаф” сўнгги мағлубият орқали юқори олтиликдан жой олишини деярли йўққа чиқарди. “Аждарлар”нинг муваффақиятсизлигига асосий сабаб қилиб, қаршиликларнинг қатор етакчилар тарк этганини ва марказий ярим ҳимоячи Азиз Ғаниевнинг жароҳати туфайли жамоасига ёрдам бера олмаётганини кўрсатиш мумкин. Айни пайтда Насаф“”да барқарорлик етишмаяпти. Бўлажак учрашув ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим саналади. Шундан келиб чиқиб, бу учрашувни муросасиз ўтишини олдиндан тахмин қилиш мумкин.

Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, 31 июл сешанба куни “Сўғдиёна” клуби қароргоҳи майдонида соат 17:30да бошланади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 23:08, 30.07.2018.
Ўқилди: 3235 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.