"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис Криштиану РОналдунинг "Ювентус"га трансфери ҳақида яна фикр билдирди.
Кеча Де Лаурентис интервью бериб, шундай дегани ОАВда тарқалди:
"Роналду - ёши ўтган футболчи ва клуб фаолиятини тугаьаётган футболчига бунча пулни сарфлаши хавфли, шунингдек, ошиқча маош бериши ҳам. Абсурд маошлар эртами, кечми зарар келтириши маълум бўлади".
Бугун эса "Наполи" президенти унинг сўзларини бузиб тарқатишганини айтди.
"Мен ҳеч қачон Роналдунинг трансфери абсурд демаганман. Кимдир сўзларимни бузиб кўрсатибди."
Мен Аньелли аъло келишувга эришганини айтгандим. Футболчи сифатида Роналдуга ҳея қандай саволим йўқ. У ҳақида фильм суратга олиш мумкин.
Айтмоқчи бўлган ягона фикрим, бу трансфер майдонда ҳам тижорий фойда келтирганидек фойда келтирармикан, деганим эди", - дейди Де Лаурентис.